Шавкат Мирзиёев эртага ШҲТ саммитида қатнашади
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик вазифаси Ҳиндистонга топширилган эди.
Эртага, 4 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг виртуал форматдаги 22-саммитида қатнашади.
Саммитга Ҳиндистон раислик қилади, уни бош вазир Нарендра Моди олиб боради.
Саммит мавзуси — " SECURE ШҲТ сари". SECURE қисқартмаси ШҲТнинг 2018 йилги саммитида бош вазир томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Security; Economy and Trade; Connectivity; Unity; Respect for Sovereignty and Territorial Integrity; and Environment (хавфсизлик, иқтисодиёт ва савдо; ўзаро алоқалар, бирдамлик; суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш ҳамда атроф-муҳитни) англатади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик вазифаси Ҳиндистонга топширилган эди.